Саидаббос Саидаминов янги ташкил этилган холдинг бош директори этиб тайинланди

Article
«Ўзагротехмаш» акциядорлик жамияти (аввалги «Ўзагросаноатмашхолдинг»)нинг бош директори этиб Саидаббос Саидаминов тайинланди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Саидаббос Саидаминов Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 17 ноябридаги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 февралидаги тегишли қарорига асосан компания раҳбарига айланган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ «Ўзагросаноатмашхолдинг» юқорида қайд этилган Президент фармонига мувофиқ акциядорлик жамияти сифатида ташкил этилган янги «Ўзагротехсаноатхолдинг» таркибига киритилган.
Янги холдинг таркибида, «Ўзагротехмаш»дан ташқари, «Ўзагролизинг» ҳамда «Ўзагросервис» компаниялари ҳам бор.

Биз Twitterда