Руслан Чагаев Ўзбекистонга келди

Профессионал бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Instagramдаги ММА_Uzbekistan саҳифаси боксчининг Ўзбекистонда олинган суратини жойлаштирган. "Руслан Чагаев Ўзбекистонга келди", дейилади суратга изоҳда. Бу ҳақда Спутник ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 

Айрим хабарларга қараганда, у ўзи туғилиб-ўсган Андижон шаҳрида бўлиб турибди. Руслан Чагаев 1978 йилда Андижонда туғилган бўлиб, ҳаваскор боксчилар ўртасида икки марта жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони ҳисобланади. У шунингдек, профессионал боксда ҳам фаолият олиб борган бўлиб, афсонавий боксчи Николай Валуевни мағлубиятга учратиб, WBA йўналишида жаҳон чемпиони бўлган.
Руслан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан яқин дўст бўлиб, унинг қарамоғидаги "Ахмат-Клуб" ривожига ҳам ўз тажрибаси билан ҳисса қўшиб келмоқда. 
2016 йилнинг 5 мартида Грознийдаги "Колизей" спорт-холлида  Лукас Браунга қарши ўтказилган баҳс, унинг профессионал боксдаги сўнгги жанг бўлиб турибди. 

Биз Twitterда