Рус ҳарбий денгиз флотининг "Виктор Леонов" кемаси Куба портига кирди

Article
Россия шимолий флотига тегишли бўлган "Виктор Леонов" алоқа кемаси сешанба куни кечқурун Куба пойтахти Гавана портига кирди. Бу ташрифдан мақсад кеманинг захираларини тўлдириб олишдан иборат.
Кема Гавана портида уч сутка давомида туради. Шундан сўнг Ғарбий Атлантикада алоқани таъминлашдан иборат бўлмиш ўз вазифасини уддалаш учун йўлга чиқади.
"Виктор Леонов" денгиз юришини 2016 йилнинг охирида Шимолий флотнинг асосий базаси жойлашган Североморскдан бошлаганди ва бу ерга май ойида қайтиб келади.
Гаванадаги ўтказилган давр мобайнида "Виктор Леонов" экипажи бир қатор расмий тадбирларда иштирок этади. Куба қаҳрамони Хосе Марти ҳайкали пойига гулчамбар қўйилади.
Бу "Виктор Леонов"нинг Гаванага сўнгги тўққиз йил ичидаги еттинчи ташрифидир. Кема 1988 йилда Гданьскда қурилган. 2008 йилда асосий ускуналари модернизация қилиниб, жиддий таъмирдан чиқарилган.

Биз Twitterда