"Rotobo" компанияси Наманганга япон инвестицияларини жалб этишда кўмаклашади

 
Япониянинг Россия ҳамда МДҲ билан савдо алоқалари учун масъул “Rotobo” компанияси Наманган япон инвециясини жалб этишда кўмаклашади. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Окибжон Инамов ва компания раҳбари Масуми Хара ўртасидаги учрашувда келишувга эришилди. Наманган инвестицион ҳамда туризм салоҳияти тақдимоти, юртимизда хорижлик сармоядорларга яратиб берилаётган шароитлар японларда катта таассурот қолдирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 “Rotobo” компанияси 16 декабрда Токиода ўтказиладиган халқаро бизнес-форумга вилоят делегациясини таклиф этди.  Масуми Хара Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик истагидаги компаниялар ҳақида маълумотлар тақдим қилди. Музокаралар якунида истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Биз Twitterда