Россия ва Туркия муносабатларида янги саҳифа

Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан ўтказган музокалалар якуни ҳақида гапирар экан, “Россия ва Туркия муносабатларни йўлга солиш жараёнини якунлашди”, деб баёнот берди.
Икки давлат раҳбарларининг учрашуви 10 март куни Москва шаҳрида бўлиб ўтди."Биз барча муносабатларга раҳна солувчи ҳаракатлар ва муаммоларни енгишга муваффақ бўлдик. Ўзаро муносабатларимизни нормал ҳолатга келтириш учун кўплаб ишлар амалга оширилди. Бугунги ўтган мажлисимиз натижасига кўра, биз алоқаларни йўлга солиш жараёнини якунладик, деб ҳисоблайман", - деди Туркия президенти. Эрдоған муносабатларни тикланиши иқтисодий муҳитга таъсир ўтказишидан умидворлигини ҳам маълум қилди.

Биз Twitterда