Россия дунё интернет тармоғидан узиб қўйилади

Article

Россия дунё интернет тармоғидан узиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолатга мамлакат тайёр туриши лозим, дея таъкидлади Владимир Путиннинг интернет бўйича маслаҳатчиси Герман Клименко RTга берга интервьюсида, деб ёзади РИА новости.

Коммуникация ва алоқа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, давлат учун ўта даражада муҳим бўлган инфраструктурани ҳимоя қилишга қаратилган «Россия интернет сегментини тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасида ҳам воқеалар ривожининг бундай тус олиши кўзда тутилган.

Клименконинг таъкидлашича, Ғарб билан муносабатлар кескинлашаётган бир пайтда Рунетни ҳимоялаш лозим. Оддий интернет фойдаланувчилари фаолияти қонун назорат остига олмайди.

Россия интернет сегментининг хавфсизлиги мавзуси Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) томонидан мамлакат молиявий тизимини мувозанатдан чиқариш учун хориж махсус хизматлари томонидан киберҳужумга тайёргарлик кетаётгани тўғрисида хабар берилганидан сўнг долзарблик касб этди.

 Кейинчалик "Ростелеком" бу маълумотни тасдиқлаб, беш йирик банк ва молиявий ташкилоятларга қилинган ҳужумлар қайтарилганини маълум қилганди.

Тармоқ ресурслари ёрдамида Россияга таъсир ўтказишнинг бошқа мисоли тариқасида, АҚШ президенти Барак Обаманинг фармони билан Қрим аҳолисини Google ва Microsoftнинг сервис хизматларидан фойдаланишдан узиб қўйилишини кўрсатиш мумкин. Шунингдек, ғарб давлатлари Россия молиявий системасини инқирозга суриш мақсадида мамлакат банк тизимини халқаро SWIFT тизимидан узиб қўйиш билан дағ-даға қилишгани ҳам барчанинг ёдида.

Агар воқеалар ривожи шундай давом этса, Россия халқаро интернет тармоғидан узиб қўйилиши мумкин. 


Биз Twitterда