Россия Америкага ёрдам беришга тайёр, фақат...

Калифорниянинг Оровилл кўлидаги плотинада ёриқларнинг пайдо бўлиши натижасида минтақада йирик ҳалокат юз бериши эҳтимоли сақланиб турибди.
230 метрли улкан гидротехник иншоот яқинидаги Саттер, Бьютт ва Юба округларининг 188 мингдан ортиқ аҳолиси 120 км. узоқликка эвакуация қилинди.
Россиянинг "Русгидро" мутахассислари америкалик ҳамкасбларига ёрдам беришга тайёрлар. Фақат бу борада улардан мурожаат келиб тушса бас. Бу ҳақда компания бош директорининг биринчи ўринбосари Владимир Маркин маълумот берди.
"Айни пайтда бизга АҚШдан ёрдам сўраб мурожаат бўлмади. Агар сўров бўлса биз албатта лаббай деб жавоб берамиз. Дунё гидроэнергетикаси бир оиладир. Биз ҳар доим хорижлик ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашиб борамиз. 

Биз Twitterда