Роналду - Европанинг энг яхши спортчиси

Article

“Реал” ҳужумчиси португалиялик Криштиану Роналду юксак мукофотларни қўлга киришда давом этмоқда.

Якунланаётган йилда  КриРо “Қироллик клуби” билан Чемпионлар лигаси  бош совринини,  Португалия терма жамоаси билан эса  Евро-2016 ғолиблигини қўлга киритди. Бу муваффақиятлар унинг фаолияти давомида тўртинчи бор “Олтин тўп” соҳиби бўлишига замин яратди.

Роналдуга бугун яна бир юксак мукофот топширилди. Бу сафар у Кўҳна қитъанинг етакчи  ахборот агентликлари версияси бўйича Европанинг энг яхши спортчиси деб тан олинди.

Ушбу  танлов 1958 йилдан бери ўтказиб келинади. Бу йилга сўровда қитъанинг 27 та обрўли ва машҳур ахборот агентликлари иштирок этдилар.  Роналду  британиялик теннисчи Энди Маррей ва венгриялик сузувчи Катинка Хоссуларни ортда қолдириб биринчи бўлди. 


Биз Twitterда