Рим папаси Ўзбекистонга янги элчи тайинлади!

Article
Рим папаси Франциск бугун ўзининг икки янги элчисини тайинлади. Улардан бири, пьемонтлик  архиепископ Челестино Мильоре, Папанинг Россиядаги расмий вакили бўлиш билан бирга Ўзбекистонда ҳам Ватиканнинг расмий элчиси сифатида иш олиб боради. Бу ҳақда Ватикан оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Челестино Мильоре 1952 йил 1 июлда Италиянинг Кунео шаҳрида туғилган. 1980 йилдан Ватикан дипломатик хизматида фаолият олиб боради. Папанинг Европа Иттифоқидаги доимий кузатувчиси мақомида ҳам ишлаган. 2016 йилда Россияга нунций (Ватиканнинг расмий вакили) этиб тайинланган.

Биз Twitterда