Рано Кубаева Озарбайжоннинг юзига оёқ қўйишга тенг фильмни суратга олмоқчи

 
Арманистон томонидан амалга оширилиши режалаштирилган иғвогарликка ўзи билиб билмаган ҳолда Россияда яшаб ижод қилаётган ўзбек режиссёри Рано Кубаева ҳам шерик бўлмоқда.
Армани режиссёр Роберт Деф ҳамда Рано Кубаева томонидан суръатга олиниши режалаштирилган, бош ролга Сами Насрининг укаси Биби Насри таклиф этилган “Вальтер” кинофильми, арманилар ишғоли остидаги Тоғли Қорабоғ минтақасида тасвирга олиниши эълон қилинди.
Россиянинг “Vega film” киностудияси томонидан яратилиши мўлжалланган бу фильм, дунёда ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган, арманилар томонидан эълон қилинган “Тоғли Қорабоғ Республикаси”нинг тарғиботига хизмат қилиши кўзда тутилган.
Москвадаги Озарбайжонлилар жамияти, бу фильмни суръатга олишни таъқиқлаш бўйича Россия Маданият вазири Владимир Мединскийга мурожаат билан чиқишди.
Қани эди, айтайлик, умрида машина минмасдан тонировка масаласида кун бўйи фикр билдириб ўтирган баъзи Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, шунингдек жамиятда кун сайин роли ошиб бораётган интернет-нашрлар ҳамда блоггерлар бу масалани ҳам кун тартибига олиб чиқиб, Рано Кубаевага ўз мурожаатларини эълон қилишса...
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда