Путин Россияда йил сиёсатчиси

Article

Россия аҳолисининг асосий қисми Владимир Путинни йил сиёсатчиси дея эътироф этмоқда. Бу ҳақда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) сайти хабар беряпти.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, русларнинг 64 фоизи Путинни Россияда йил сиёсатчиси эътирофига лойиқ кўрган. Рўйхатда кейинги ўринлар қуйидагича кўриниш олган – Россия ташқи ишлар вазири Лавров (18%), ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский (8%), Мудофаа вазири Сергей Шойгу (8%) ва Дмитрий Медведев (7%).

Путиннинг ишини сўровнинг 86% иштирокчиси маъқуллаган.
Йилнинг асосий воқеалари сифатида сўралганларнинг фикри қуйидагича: Суриядаги уруш (33%), АҚШ президентлик сайловлари (31%), Олимпиада ва допинг можароси (13%) ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар (8%)

Россиядаги асосий ҳодисалар сифатида Давлат думаси сайловлари (10%), допинг можароси (7%), коррупцияга қарши кураш ва раҳбарларнинг ҳибс этилиши (4%) сўров қатнашчилари эътиборини торган.

Сўров 17-18 декабр кунлари ўтказилган бўлиб 1,6 минг киши иштирок этган. Статистик хатолик 3,5 фоиздан ошмайди.


Биз Twitterда