Путин нега икки кундан бери тайгада тунамоқда?

Article

Марказий Осиё мамлакатларига қилган сафарини 28 февраль куни якунлаган Россия президенти Владимир Путин ҳамон Москвага қайтгани йўқ. Икки кундирки у тайга ўрмонларида тунаб қолмоқда. Қирғизистондан тўғри Красноярскка учиб келган Путин бу ерда 1 март куни 2019 йилги XXIX бутунжаҳон қишки универсиадасига тайёргарлик жараёни билан танишди. Олма-Отада ўтган универсиада ғолиблари билан учрашди. Шу куни кечқурун сафар анжомларини олиб тайгага қараб кириб кетди. Буни Кремль расмий вакили Дмитрий Песков шундай изоҳлади: "Давлат раҳбари ҳордиқ олишга қарор қилди. Кеча ҳам у тайгада тунаган, бугун ҳам ўша ерда қолади. Владимир Владимирович 3 март куни Москвага қайтади. Уни мудофаа вазири Сергей Шойгу билан бирга ёки бирга эмаслиги ҳақида маълумотга эга эмасман. Унинг дам олиш куни ҳақида маълумот бериш менинг хизмат вазифамга кирмайди."


Биз Twitterда