Президент Сирдарёнинг Янгиерида кичик саноат зонаси ташкил этиш ҳақида қарор имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат зонаси ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда
Ушбу зона фаолият муддати 30 йил этиб белгиланган бўлиб, келгусида яна узайтирилиши мумкин. Унинг ҳудудида умумий қиймати 40 миллион доллар турадиган 207 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. 
 
 
Мазкур лойиҳалар тўқимачилик, чарм-пойабзал, кимё, озиқ-овқат, электртехника саноати, қурилиш материаллари индустрияси, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва бошқа йўналишларни қамраб олади. 
КСЗ иштирокчилари — ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналар ягона солиқ тўлови ва божхона тўловларидан озод этилади.

Биз Twitterда