Польша "Газпром" билан газ сотиб олиш бўйича шартномани узайтирмасликка қарор қилди

Польшанинг PGNiG нефть-газ компанияси Россиянинг "Газпром" компаниясига газ сотиб олиш бўйича ўзаро шартномани узайтирмасликка қарор қилгани ҳақида маълум қилди. 
 
 
Польша компанияси хабарида  PGNiG 15 ноябрь куни "Газпром" ҳамда "Газпром экспорт" МЧЖга 2022 йил 31 декабридан эътиборан амалдаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги декларацияни юборгани ҳақида маълум қилинади.
Ўзаро келишувга кўра, агар амалдаги шартнома бекор қилинадиган ёки узайтириладиган бўлса Польша томони бу ҳақда Россия компаниясини уч йил олдин хабардор қилиши лозим бўлган.
Икки томон ўртасидаги шартнома 1996 йилнинг 25 сентябрида  тузилганди.

Биз Twitterда