Польшада 43 автомобиль иштирокида йирик автоҳалокат содир бўлди

Article
Бугун Польша марказида, Ломжа ва Петркув-Трибунальский шаҳарлари ўртасидаги трассада йирик автоҳалокат рўй берди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида турли тоифадаги 43 та автомобиль тўқнашиб кетган, дея ёзади ТАСС.
Автоҳалокат сабаблари ҳали ошкор этилганича йўқ. Унинг оқибатида 11 киши турли даражада жароҳат олган. Бир кишининг аҳволи эса ўта оғирлигича қолмоқда. Ҳозирда ҳодиса жойида 100 дан отиқ полиция ходимлари, 70 та қутқарувчи ва 20 та тез ёрдам машиналари иш олиб бормоқда. Йўл ҳар икки томондан ёпиб қўйилган.
Дастлабки тасдиқланмаган маълумотларга кўра, йирик автоҳалокатга икки юк машинасининг тўқнашиб кетиши сабаб бўлган. Қалин туман тушганлиги боис, буни илғамаган ҳайдовчилар икки томондан юк уловларига тўхтовсиз келиб урилаверган.

Биз Twitterда