Поклонская Порошенкога жиноий иш очилганини айтди

Article
Россия Давлат думаси депутати, 2014 йилгача Украина бош прокуратураси ходими бўлган Наталья Поклонская Украина бош прокурорининг собиқ ўринбосари Ренат Кузьминнинг баёнотига изоҳ бераркан, ҳозирги президент Петр Порошенкога 2014 йил  февралида зўравонлик билан ҳукуматни қўлга олиш айби билан жиноий иш очилганини эсга олди. 
Аввалроқ,  Ренат Кузьмин Украина Хавфсизлик хизмати раиси Василий Грицакка мурожаат қилиб, мамлакат президенти Пётр Порошенкога нисбатан жиноий иш қўзғашни сўраган: «Украина ҳукумати «Россия билан уруш ҳақида» сўз юритган, ЕИ, АҚШ ва бошқа мамлакатлар Россияга қарши жазо чоралари қўллаган бир вақтда, Порошенко «ўзининг атрофидагилар» ва Украинанинг Roshen корпорацияси топ-менежерлари билан тил бириктирган ҳолда «Украинага зиён келтирувчи ҳаракатларни қасддан тизимли равишда амалга ошириб келмоқда. Айнан улар,  Порошенкога тегишли Roshen фабрикасининг Липецкда шўъбасини очган ва шу билан Россия бюджетига 600 млн рубль маблағ ўтказган. Унинг айтишича, Roshen маҳсулотлари Донбасс ва Қримда эркин сотилмоқда ва маҳаллий бюджетларни тўлдирмоқда.   Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, Украина халқининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида,  сиздан Пётр Порошенко, унинг яқин атрофи ва Roshen топ менежерларига нисбатан «давлатга хоинлик» бўйича жиноий ишни рўйхатга олишингизни сўрайман», — деб ёзган Кузьмин.
«2014 йилнинг февралида ҳукуматни зўравонлик билан қўлга олиш далили билан  Порошенко, Яценюк, Кличко, Тягнибок, Турчинов, Парубий ва "Майдон"нинг бошқа ташкилотчиларига нисбатан Украина жиноят кодексининг 109-моддасига биноан жиноий иш очилган. Ўшанда суриштирув ишлари бошлаганди. Айнан шу модда бўйича энди украиналик қонун ҳимоячилари амалдаги президентга нисбатан "давлатга хоинлик" ишини очсалар бўлади», —  деди Поклонская журналистларга.


Биз Twitterда