Пекиндаги Мирзиёев-Эрдоған учрашуви катта ҳамкорлик йўлидаги навбатдаги қадам бўлди

ФОТО: http://press-service.uz/
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда «Бир макон, бир йўл» форуми доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда 2016 йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди. Икки томон учун ҳам манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, турли йўналишлар бўйича режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу учрашув Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашиш учун қулай имконият эканини таъкидлади.
Туркия раҳбари Ўзбекистон билан муносабатларни халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган юксак даражага кўтариш тарафдори эканини таъкидлади.

Биз Twitterда