Пенсия ва стипендиялар нақд пулда тўланади!!!

Article
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги янги қарор имзолади.
ЎзАда чоп этилган бу Қарорга кўра,  
2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб: барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилади; 
белгиланган 58 та тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилади; 
олий ўқув юртлари талабаларига стипендияларнинг камида 50 фоизи нақд шаклда берилади. 
Шу билан бирга, Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси ва почта хизмати ташкилотларига пенсияларнинг узлуксиз, тегишли ойнинг 27 санасидан кечиктирмай тўланишини таъминлашга доир қатъий топшириқ берилди. 

Биз Twitterда