Панаманинг собиқ раҳбари Мануэль Норьега уч ойга озодликка чиқди

Article
Панаманинг собиқ етакчиси  Мануэль Норьега жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун уч ойга турмадан чиқарилди. Бу ҳақда унинг адвокати Эзру Анжелу маълум қилди. 
Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра Норьега 15 февралда операция столига ётади. Суднинг шу ишга доир қарорига кўра у 28 апрелга қадар уй қамоғида сақланади.  82 ёшли Норьега турмани полиция ходимлари ҳамроҳлигида тарк этди ва қизининг Панама пойтахтидаги уйига жойлаштирилди.  Энди жарроҳлар унинг бош миясидаги ўсимтани олиб ташлаш  олдидан профилактика тадбирларини амалга оширадилар
Норьега Панамани 1983-1989 йиллар давомида бошқарганди. АҚШ уни инсон ҳуқуқларини бузишда ва кўплаб инсонларни оммавий ўлдиришда айблаб, Панамага бостириб кирганди ва давлат тўнтаришини амалга оширганди. Шундан сўнг у 2011 йилга қадар Францияда яшаб келаётганди. Айна шу йили Панамага экстрадиция қилиниши натижасига қамоққа олинганди.  

Биз Twitterда