Пахта саноати "мафия"си илдизига болта урилди! Фермерларнинг 4 млрд.лик ҳақи ундирилади, улар ҳуқуқи давлат кафолатида!

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан хўжалик юритувчи субъектлар энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларини шартнома интизомини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш бў­йича белгиланган чора-тадбирларни қўлламоқда. Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг шартнома интизомига риоя қилиши бўйича масъулияти оширила­япти. Қишлоқ хўжалигида шартномалар тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчиликда риоя қилиши устидан назорат олиб бориш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
 
 
Хусусан, ўрганиш ва олиб борилган мониторинглар жараёнида тайёрлов корхоналари томонидан контрактация шартнома шартлари лозим даражада бажарилмай келаётганлиги аниқланди.
Адлия бошқармаси томонидан фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратил­япти.
2016 йил давомида судларга 414 та фермер хўжалигининг манфаатини кўзлаб жами 4 млрд 606 млн сўмлик даъво аризалари киритилди.
Масалан, "Тўрақўрғон пахта тозалаш" АЖга нисбатан 65 та фермер хўжалиги манфаати бўйича 1 миллиард 126 миллион 82 минг сўмлик, "Норин пахта тозалаш" АЖга нисбатан 21 та фермер хўжалиги манфаати бўйича 221 миллион 471 минг сўмлик даъво аризаси киритдик.
Ушбу даъво аризалар судлар томонидан кўриб чиқилиб, фермер хўжаликлари фойдасига тўланмаган пахта хом ашёси қийматини ундириш бўйича ҳал қилув қарорлари қабул қилинди.
Жумладан, суднинг ҳал қилув қарори билан Норин туманида "Шермамат Ҳусниддин" фермер хўжалигига 15 миллион 895 минг сўм, "Алижон ота муруввати" фермер хўжалигига 17 миллион 628 минг сўм "Норин пахта тозалаш" АЖдан ундириш белгиланди.
"Норин пахта тозалаш" АЖ мансабдор шахслари томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги оқибатида жамиятга зарар етказилганлиги учун бош ҳисобчиси моддий жавобгарликка тортилган, ундан моддий зарар ундириш бў­йича ажрим чиқарилди.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш адлия органларининг доимий диққат марказида.
Алимардон ИНОМОВ

Биз Twitterда