Қозоғистон Афғонистон муаммосига ечим изламоқда

Article
БМТдаги Қозоғистоннинг доимий вакили Қайрат Умаров Хавфсизлик кенгашнинг йиғилишида Афғонистон муаммосини ўртага ташлади. Умаров бу ўлкада турли террорчи гуруҳлар фаоллашгани, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва унинг контрабандаси кўпайганлиги боис Афғонистондаги вазият хавотирли эканлигини таъкидлади. Бу глобал муаммолар Марказий Осиё минтақаси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини айтиб ўтди.
Қозоғистон Афғонистондаги БМТнинг минтақавий ваколатхонаси шафеълиги остида Афғонистон  ва минтақа мамлакатларига инсонпарварлик, турли иқтисодий ёрдамларни манзилли етказиб бериш жараёнини мувофиқлаштирувчи ташкилот тузиш лойиҳасини таклиф этди.

Биз Twitterда