Қозоғистон Ўзбек автомобилини йиғишга бошлаяпти!

Article
Қозоғистоннинг Кустанай вилоятидаги  «СариаркаАвтоПром» заводи электромобиллар чиқаришни йўлга қўяётган замонавий ишлаб чиқариш корхоналаридан бири ҳисобланади. Улар ишлаб чиқарган РК - JAC iEV6S маркали электромобилни ўтган йили сентябрда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам миниб кўрганди.
Кустанай вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов корхонанинг ривожи учун бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни йиғиш фойдали деб топди ва бу борада Хитой ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу ҳақда Кустанай вилояти нашри - "Наша газета" хабар қилади.
Бу ҳамкорлик асосида 2017 йилда заводда 10 мингта автомобил йиғилади ва сотувга чиқарилади. Шулардан 3000 га яқини Хитойнинг JAC автомобиллари бўлса, қолгани Ўзбекистоннинг ўтган йили тақдим этилган Ravon маркаси остидаги, янги типдаги Nexia машиналари бўлади. Ўзбек автомобиллари учун нарх оралиғи 2,6-2,7 миллион танга (7800-8000 доллар) бўлиши режалаштирилмоқда. Бу Қозоғистон автомобил бозорида энг арзон таклиф бўлади.

Биз Twitterда