Озодбек Назарбеков Қувайтдаги Ўзбекистон Маданият кунлари очилишида иштирок этди

 
Қувайт пойтахти Ал-Қувайт шаҳридаги Аҳмад ал-Адвани номли санъат галереясида Ўзбекистон Маданият кунларининг очишилиши бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, Қувайт Вазирлар Кенгаши бош котиби Али ал-Ивихах, Қувайт Маданият, Саънат ва Адабиёт миллий кенгаши бош котиби ўринбосари Муҳаммад ал-Ассуси, Ўзбекистоннинг Қувайтдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳромжон Аълоев, мамлакатдаги дипломатик миссиялар вакиллари, журналистлар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Маданият кунлари амалий санъат ва фотокўргазма тақдимоти билан бошланди.
22 декабргача давом этадиган Ўзбекистон Маданият кунлари доирасида Ўзбекистон туристик салоҳияти ва маданий обидалари тақдимоти, “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусида давра суҳбати, ҳаттотлик бўйича мастер-класслар ўтказилади.
 
 

Биз Twitterда