Қозоқ ўқувчиси "ақлли" дўппи ихтиро қилди!

Қозоғистоннинг Актау шаҳридаги Назарбаев интеллектуал мактабининг 12-синф ўқувчиси Саттигали Жолдасбой кўзи ожизлар ва кўришда муаммолари бор кишилар учун "Ақлли" бош кийим - SMART-дўппи ихтиро қилди, деб хабар беради ТАСС.
"Дўппида ҳаракат датчиклари мавжуд бўлиб, у маълумотни оддий телефондан олиб бош кийимга ўрнатилган вибромоторга сигнал беради. Киши юриб кетаётган пайтда олдидан тўсиқ чиқса, сенсорлар ҳаракатга келиб, бу ҳақда билдириш беради. Умид қиламанки, бу ихтироим кўзи ожизларга кўмак беради" – дейди Жолдасбой.
Саттигали мактабнинг иқтидорли ўқувчиларидан бўлиб, ёш ихтирочи ўтган ёзда Малайзияда икки ҳафта мобайнида малака ошириб келди. Яқинда у Астанада илмий лойиҳалар кўргазмасида Мангистау вилояти номидан иштирок этади.
Назарбаев интеллектуал мактаби биринчи бўлиб, 2009 йилнинг январида Астанада очилганди. Айни пайтда мамлакат бўйлаб, 18 та шундай билим даргоҳлари бор.

Биз Twitterда