Ҳожиакбар Паттаев, Икромхон Нажмиддинов, Меҳриноз Аббосова... Наманганлик давлат мукофоти соҳибларини қутлаймиз!

Фото: Наманган ёшлар марказининг ёш журналистлар тўгараги раҳбари Хожиакбар Паттаев
 
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев турли соҳа вакилларини мукофотлаш бўйича 3 янги фармонни имзолади. Фармон матнлари Ўзбекистон Республикаси президентининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантириш, фаолият кўрсатаётган тармоқларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор ва инновацион технологияларни жорий этиш, соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун ҳукумат эътирофига сазовор бўлганлар орасида наманганликлардан
Нажмиддинов Икромхон - «Нуроний» жамғармасининг Наманган вилояти бўлими раиси «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан;
Халиков Мели Турсунович - Наманган шаҳридаги «Наманганмаш» акциядорлик жамияти бош механиги, «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан;
Тагаева Гулхумор Эргашевна - Учқўрғон туманидаги «Гулхумор» фермер хўжалиги бошлиғи, «Дўстлик» ордени билан;
Хошимова Хадияхон - Мингбулоқ тумани, Наманган вилояти «Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар);
Умаров Собит Кадырханович - Наманган шаҳридаги «Замондош-Нурчи Гулшан» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати чилангари,
Умрзоқов Нодиржон Исломович - Тўрақўрғон туманидаги пойабзал таъмирлаш устаси, 
Холбаева Саодат Каримжановна - Наманган шаҳридаги «Фурқат» маҳалла фуқаролар йиғини раиси,
Эргашев Зокиржон Абдулхамитович - «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонасининг 257-йўл бўлими юклагич ҳайдовчиси, 
Эшматов Якубжон - «Нуроний» жамғармасининг Косонсой тумани бўлинмаси раиси «Шуҳрат» медали билан мукофотланишди.
 
“Мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва фермерларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармон билан мамлакатимизда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ва гарови бўлган ўрта синф – мулкдорлар синфини шакллантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ўзининг самарали меҳнати, билим ва тажрибаси билан республикамизнинг иқтисодий қудратини, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш ишларига катта ҳисса қўшиб келаётгани учун давлат мукофоти олганлар орасида Наманган вилояти вакилларидан
Добрих Анна Константиновна - Наманган шаҳридаги «Ифтихор кийим саноат» масъулияти чекланган жамияти раҳбари «Дўстлик» ордени билан;
Азизов Немат Ахундадаевич - Наманган туманидаги «Мерримед Фарм» масъулияти чекланган жамияти бош директори «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.
 
“Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш авлод вакилларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга кўра, Юртимизнинг ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимиз равнақига, унинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ватанпарвар ва фидойи ёшларимизнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида тақдирланганлар орасида Намангандан
Аббасова Меҳриноз Носиржон қизи - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши таъсисчилигидаги «Ёш ижодкорлар уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилоти раиси,
Кутфитдинов Исломбек Илхом ўғли - Наманган шаҳридаги «Имрон текстиль гроуп» хусусий корхонаси директори,
Паттаев Хожиакбар Шокир ўғли - Наманган ёшлар марказининг ёш журналистлар тўгараги раҳбари «Шуҳрат» медали соҳибига айландилар.

Биз Twitterда