Озарбайжонда йиллаб солиқ тўламай келган ОАВнинг раҳбари вақтинча ҳибсга олинди. Бу сўз эркинлигини бўғиш бўладими?

 
Озарбайжоннинг Турон Ахборот агентлиги раҳбари Меҳмон Алиев маҳаллий солиқ идоралари талабига кўра Ясамал тумани ички ишлар идораси томонидан ушлаб туриш жазоси қўлланган ҳолда вақтинча ҳибсга олинди.
Меҳмон Алиевга йирик миқдорда солиқ тўламай келганлик ҳамда ўз вазифасини суистеъмол қилиш айбловлари қўйилган. Бу ҳақда haqqin.az сайти хабар берди.
Аслини олиб қараганда, бу нарса – ҳар ўлкада содир бўлиши мумкин бўлган оддий жиноий иш очилиши. Лекин, дунёнинг кўплаб “холис” матбуот нашрлари бу ҳолатни матбуот ривожланган, сўз ва фикр эркинлиги таъминланган Озарбайжонда “сўз эркинлигининг бўғилиши, мухолиф матбуотга бўлган ҳужум” сифатида “талқин” этишга уринишмоқда.
Ия, демак оммавий ахборот воситаси ўзини “мухолиф” деб эълон қилиб қўйса, истаганича фаолият юритиши, давлатга белгиланган солиқларни тўламай келиши ҳам мумкин экан-да! Унга кўрилган ҳар қандай қонуний чора, “сўз эркинлигига қарши ҳаракат” сифатида баҳоланаркан-да...!
Энг кўп бу масалага бошқача ёндашув беришга уринган АҚШ давлат департаменти бўлди. Май ойида Озарбайжонда “Озодлик” ва унга ўхшаш ғаламис сайтларнинг ёпиб қўйилганинини ҳали ҳазм қилолмаган АҚШ дипломатлари, давлатга солиқ тўламай келган иқтисодий жиноят шубҳалисининг вақтинча ушлаб турилишини “Озарбайжон ҳукумати томонидан матбуот эркинлигини чеклаш ва сўз эркинлигини бўғишга қаратилган” ҳаракат деб топишибди ва бу ҳолат уларни жуда безовта қилаётганини таъкидлашибди...

Биз Twitterда