Оталик бурчини унутган тўрақўрғонликка жазо тайинланди

 
ТЎРАҚЎРҒОН / Vodiymedia / – Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги сайёр судда оталик бурчини унутган Р.Ў га маъмурий чора кўрилди.
Гуп шундаки туманнинг Лангарбобо маҳалласида яшовчи Р.Ў фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суднинг 2014 йилнинг 27 октябрдаги қарорига кўра бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши кўрсатиб ўтилган. Лекин, унинг бу мажбуриятга панжа орасидан қараб, тўловни вақтида амалга оширмай келади. Ой-ойга, йил-йилга уланиб қарздорлик нақ 15 миллион 824 мингга бориб етади. Бир неча бор Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиларининг огоҳлантиришига қарамай қарздорлик бартараф этилмади. Натижада фуқаро Р.Ў 13 ноябрь куни бўлиб ўтган сайёр судда 15 суткалик маъмурий қамоққа тортилди.
Умуман туманда 2018 йилнинг ўтган даврида 1550 та алимент билан боғлиқ ижро иши ҳужжати бўйича 356 миллион 500 минг сўм ундирилган.
Бундан ташқари 33 нафар алимент тўловчиларнинг бандлиги таъминланган.

Биз Twitterда