"Олтин тўп"ни Роналдуга Ева Лонгория беради!

Article

ФИФА томонидан 2017 йил 9 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ўтказиладиган 2016 йил футболида энг яхшиларни тақдирлаш маросимининг олиб борувчилари маълум бўлди.

Халқаро Футбол Федерациялари Ассоциациясининг расмий сайтида маълум қилинишича, бу тадбирда америкалик машҳур актриса Ева Лонгория ҳамда германиялик шоумен Марко Шрейль бошловчилик қилишади.

Евани ишқибозлар нафақат истеъдодли актриса, балки дунёга машҳур баскетбол афсонаси Тони Паркернинг собиқ хотини сифатида ҳам яхши билишади.