"Олимпик" Пайени 30 миллион эвазига Францияга қайтарди

Article
Марселнинг "Олимпик" жамоаси Англиянинг "Вест Хэм" клубида тўп суриб келган Дмитри Пайени 30 миллион евро эвазига сотиб олди. Клуб билан 4,5 йиллик шартнома имзолаган Франция терма жамоасининг 29 ёшли ярим ҳимоячиси тиббий кўрикдан ўтиб, жамоага қўшилишга улгурди, деб ёзади football.ua.
Футболчини омммага таништириш маросими бугун Тошкент вақти билан 18:30 да ўтказилади. Унда клуб президенти Жак-Анри Эйро ва спорт директори Андони Субисарреталар иштирок этишади.
Пайе "Вест Хэм" сафига 2015 йилнинг ёзида ҳозир қайтиб келган жамоасидан борган. Ўшанда инглизлар Дмитри учун 15 миллион евро тўлашганди. Лондон клуби сафидаги бир ярим йиллик фаолияти давомида Пайе 66 ўйинда иштирок этди. Рақиблар дарвозасини 25 марта ишғол этиб, 33 голга ҳаммуаллифлик қилди.  Бу эса унинг нархини икки баробар ошиб кетишига замин яратди.

Биз Twitterда