"Навбаҳор" яна кутадиган бўлди: Алишер Усмонов "Милан"га харидор!

 
Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов “Арсенал”нинг асосий ҳиссадори бўлиш нияти ҳозирча амалга ошмай турганини эътиборга олган ҳолда, Италиянинг гранд жамоаси “Милан”га харидор бўлгани хабар қилинди.
Хитойлик сармоядор Ли Юнхун ўтган йили март ойида “Милан”нинг 99,93 фоиз ҳиссасини 740 миллион еврога сотиб олганди. Бироқ ўтган давр мобайнида жамоанинг молиявий аҳволи оғирлашиб, қарзга ботиб қолгани сабаб, Юнхун ўзидаги ҳиссаларни сотишга қарор қилгандай кўринади.
Алишер Усмоновдан ташқари Дубайлик бойвачча, International Triangle Group of Companies хўжайини Саид ал-Фаласий ҳамда АҚШдаги бир молиявий жамғарма ҳам “Милан”ни қўлга киритиш пайида эканини Gazzetta dello Sport хабар қилди.

Биз Twitterда