Нанай қишлоғидаги коллеж директори Янгиқўрғон ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Диёржон Бойчаев 2017 йил 18 март куни Янгиқўрғон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўрибосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Бойчаев Диёржон Абдуллажонович1979 йилда Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида туғилган. 2002 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.
2003-2012 йилларда Халқаро Кураш ассоциацияси мутахассиси, Тошкент шаҳридаги 198-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, «Ya Dem» қўшма корхонаси маркетинг мутахассиси, Янгиқўрғон туманидаги «Кўҳинур» фермер хўжалиги ҳисобчиси, Поп туманидаги «Palma Textile» қўшма корхонаси сифат бўлими бошлиғи, «JMP International» қўшма корхонаси ҳом ашё ва тайёр маҳсулотлар омбори мудири, Янгиқўрғон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи касбий таълим бўйича директор ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган.
2012 йилдан туманнинг олис ва сўлим қишлоқларидан бўлмиш Нанайдаги Янгиқўрғон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Биз Twitterда