Наманган вилояти ҳокимининг Хитой ташрифи чоғида 384 миллион долларлик инвестиция шартномалари имзоланди

 
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида вилоят тадбиркорлар ва ишбилармонлардан иборат делегация жорий йилнинг 17-20 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Сзинан ва Синдао шаҳарларига бўлиб қайтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида Хайрулло Бозоров, Шандун провинциясининг губернатори Гун Чжен ҳамда Синдао шаҳри мэри Мен Фанли билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар давомида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм ҳамда илм-техника соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирган ҳолда Наманган вилояти ҳамда Шандун ва Синдао шаҳарлари кесимида давом эттириш юзасидан фикр алмашилди.
 
 
Синдао шаҳрида жойлашган “Belt & Road Collaborative Innovation Center” марказида Хитой ва бошқа давлатларнинг 76 та саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказилиб, ташқи савдо, инвестиция, саноат, туризм ва илм-фан соҳаларида мавжуд ҳамкорлик истиқболлари бўйича тақдимотлар қилинди.
 
 
Бир қатор саноат йўналишидаги Хитой ва Сингапур компаниялари билан 384 миллион долларлик истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида инвестицион ҳамкорлик бўйича 6 та келишувга эришилди ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шу билан бирга, Синдао тижорат бошқармаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм ва илм-фан соҳаларида ҳамкорлик баённомаси имзоланди.

Биз Twitterда