Наманган вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасида китоб мутолаа қилиш ва сиёсий ўқиш йўлга қўйилди

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Наманган вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасида китоб мутолаа қилиш ва сиёсий ўқиш йўлга қўйилди.
Бош Бошқармада бугунги кунда Президент асарлари, иқтисодий, сиёсий ҳамда бадиий адабиётлардан иборат йирик китоб фонди шакллантирилди.
Мазкур китоблардан самарали фойдаланиш мақсадида ходимларнинг қизиқишидан келиб чиқиб ажратиб олинган дастлабки 40 та китобни ўқиш дислокацияси ишлаб чиқилди.
Янги ташаббус бўйича белгиланган режага кўра, танлаб олинган 40 та китобнинг умумий ҳажми 12 597 бетдан иборат бўлиб, ҳафтанинг ҳар жума куни ходимлар томонидан ўртача жами 812 бет китоб мутолаа қилиниб, мазкур асарларни 20-25 кунда ўқиб чиқиш назарда тутилмоқда.
Бош бошқармада ҳафтанинг ҳар шанба куни сиёсий ўқиш тадбири йўлга қўйилиб, ходимларнинг маънавий ва сиёсий билимларини ошириш мақсадида, тасдиқланган графикка асосан 19 нафар профессор ва ўқитувчилар жалб қилиб келинмоқда. Бу аснода Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3775-сонли қарори ижроси ҳам таъминланмоқда.

Биз Twitterда