Наманган ва Самарқандда "Зираат банк" филиаллари очилади

 Foto: http://aa.com.tr
 
Тошкентдаги Ўзбек-Турк сармояси билан фаолият юритувчи UT Bankнинг 50 фоиз ҳиссадори бўлган Туркиянинг "Зираат" банки, Агробанкка тегишли бўлган 50 фоиз ҳиссаларни ҳам сотиб олиб, UT Bankнинг тўлақонли муассисига айлангани ҳақида хабар берган эдик.
UT Bank энди “Зираат банк-Ўзбекистон” номи билан фаолиятига давом этади. Бу ҳақда Туркиянинг Анадолу ахборот агентлигига интервью берган “Зираат банк-Ўзбекистон” бош директори Эржан Булут маълум қилди.
Мақсадимиз икки мамлакат ўртасида тижорий алоқаларнинг ривожига ҳисса қўшиш, деб таъкидлаган Булут, банкнинг келгуси режалари ҳақида ҳам маълумот берди. “Ҳозир пойтахтда иккита филиалимиз иш олиб бормоқда. Келгуси йили Самарқанд ва Наманганда ҳам филиалларимизни очамиз. Мақсадимиз, Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида бўлимларимизни очиб, фаолият майдонимизни кенгайтириш” деди “Зираат банк-Ўзбекистон” бош директори.

Биз Twitterда