Наманган туманида ўқувчилар чет тили билимдонлигида беллашдилар

 
2018 йил 19 октябрь куни Наманган туман халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Китоб билим булоғи – ўқувчининг ўртоғи” номли танлов ташкил этилди.
Танлов тумандаги 34 та умумий ўрта таълим мактабларида чет (инглиз, немис, француз) тилларни 6-7-синфларда ўрганаётган ўқувчилар ўртасида ўтказилди.
Танлов тумандаги 34 та умумий ўрта таълим мактабларида чет (инглиз, немис, француз) тилларни 6-7-синфларда ўрганаётган ўқувчилар ўртасида ўтказилди. Ҳар бир мактабдан 2 нафардан жами 72 нафар ўқитувчи иштирок этган танловнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг нафақат ўзбек тилида, балки инглиз, немис, француз тилларида жаҳон халқлари эртакларини ўқитишга ўргатиш ва ўқиганларини тушуниб, ўрганаётган тилини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Шунингдек, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятига асосланган ҳолда мустақил фикрлаш, ўқув материалини ўзлаштиришда фаолликни таъминлаш мақсад қилиб олинди.
Чет тиллар фани дарсларида ҳар бир ўқувчи мулоқотга иштирок этиш имкониятига эга. Бу уларнинг сўзлашувда яхши натижага эришишини, оғзаки нутқи ривожланишини таъминлайди 6-7-синф ўқувчилари оила, мактабни оғзаки тасвирлай олишлари, бўш вақти ва қизиқишлари юзасидан фикрларини оғзаки ифодалай олишлари, саволларга жавоб қайтариш, саволлар бера олиш ва илтимос билан мурожаат қила олишлари танловнинг асосий талаби бўлди.
 
 
Танлов натижаларига кўра, 23-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Асилбек Тўлқинбоев 1-ўринни, 22-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Нурдинбаева 2-ўринни ҳамда 15-мактаб ўқувчиси Ферузахон Саҳодиллаева 3-ўринни эгалладилар. Шунингдек, Отавалиева Д., Хайруллаева Ш., Абдуллахонов Р.лар фаол иштирок этишди.
“Китоб билим булоғи – ўқувчининг ўртоғи” танлови, Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистан Республикаси вазирлар маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 11 августдаги 610-сонли қарори асосида ташкил этилди.
Мушарраф Солиева,
 Наманган туман халқ таълими бўлими методисти

Биз Twitterда