Наманган шаҳри ва Тўрақўрғон ҳокимлари Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича Республикада энг намунали ҳокимлар бўлишди.

 
Наманган шаҳри ва Тўрақўрғон ҳокимлари Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича Республикада энг намунали ҳокимлар бўлишди.
2019 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган “Манзилли режа”га мувофиқ ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, иш билан таъминлаш, ҳунармандликка кенг жалб қилиш ҳамда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги самарали фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда май-июнь ойлари давомида “Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича энг намунали туман (шаҳар) ҳокими” танлови ўтказилди.
“Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича энг намунали туман (шаҳар) ҳокими” танловининг мамлакат босқичи ғолиблари орасида Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдуразақов ва Тўрақўрғон тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев ҳам бор.
Танлов ғолибига айланган ҳокимларимизни ёшлар номидан табриклаймиз ва қолган туман ҳокимларини ҳам улардан ўрнак олишга чақирамиз!
 

Биз Twitterда