Наманган шаҳрининг Марғилон кўчасида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

 
Бугун, 23 ноябрь куни Наманган шаҳрининг “Янги Аср” маҳалласида жойлашган фольгаизол цехида ёнғин чиқди.
Наманган шаҳри, Марғилон кўчаси 218-уйда жойлашган бу ишлаб чиқариш корхонаси ижарачи “Пантерра” МЧЖга қарашли бўлиб, технологик ишлаб чиқариш жараёнининг бузилиши оқибатида содир бўлган ёнғин натижасида корхонанинг ичкарида бўлган бир нафар ходими ҳалок бўлди.
Наманган вилоят ИИБнинг барча ўт ўчириш воситалари ва кучлари ёнғинни бартараф этишга йўналтирилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ёнғинни бартараф этиш ва қўшни биноларга кўчиб ўтишини олдини олиш бўйича тезкор иш ташкил этилди.
Ёнғин 500 метр квадрат майдонни қамраб олди. Бино ичидаги маҳсулотлар ва техник ускуналар яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
 

 
Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
 
© Vodiy Media

Биз Twitterда