Наманган мўжизалари: Даволашга тиббиёт ожиз қолган тери касалликларига шифони Оллоҳ "Қирқ хужра"да бермоқда!

 
«Чилхужра» («Қирқ хужра») археологик ёдгорлиги Поп туманининг Келачи қишлоғи ҳудудида жойлашган.
Мазкур ҳудудда археологик илмий тадқиқотлар ўтган асрнинг 70-йилларида бошланган. 2013 йилдан «Ангрен-Поп» темир йўл қурилиши жараёнида ёдгорликка қайтадан эътибор қаратилиб, илмий тадқиқотлар давом эттирилган.
Археологик ёдгорликнинг сақланиб қолган қисми майдони 5 гектарни ташкил этиб, ҳудуди 5-8 метр баландликдаги тепаликлардан ташкил топган. Юза қисми XVII-XVIII асрларга тааллуқли қабристонлар билан қопланган.
«Чилхужра» археологик ёдгорлигининг сунъий йўлдошдан олинган тасвири ва топографиясининг ўзига хослиги мазкур ҳудуднинг қадимда ҳукмдор саройи, шахристон ва рабоддан иборат шаҳар-давлатча бўлганлигидан далолат беради.
 
 
2015 йилда ушбу археологик ёдгорлик ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология институти ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида хронологик даврийликда ёдгорликнинг топографияси ва архитектурасини ўрганиш мақсадида дала илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Хозирда тадқиқот ишлари яна тўхтаб қолган.
Наманган давлат университети «Тарих» кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Насриддиновнинг фикрича, "Ушбу тарихий объектда ўрта асрлардаги дин пешволарининг махсус чиллахоналари ва ибодат қиладиган хужралари мавжуд бўлиб, унда фуқароларнинг тери касалликлари даволаниб келинган."
 
 
Аниқланишича, ушбу урф-одатлар ҳозирги кунгача давом этиб, маҳаллий аҳоли ҳамда қўшни Фарғона ва Андижон вилоятларининг фуқаролари ташриф буюриб, дардларига шифо топиб келишади.

Биз Twitterда