Наманганлик тадбикорлар 8-бор «Ташаббус»-2017 ғолиблигини қўлга кирита оладими?

Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Ташаббус» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Шаҳар ва туманлар босқичларида ғолиб, деб топилган тадбиркор, фермер ва ҳунармандларнинг ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмалари билан қатнашдилар.  
 
 
Кўрик-танловнинг республика босқичида ҳозиргача Наманган вилояти вакиллари етти марта ғолиблар сафидан ўрин олишди. Яна бир муҳим жиҳат: кўрик-танлов янги-янги бизнесменларни юзага чиқарибгина қолмай, коллеж ва лицейларни битирган ёшларни иш билан таъминлашга ҳам муносиб улуш қўшмоқда.
Ҳакамлар ҳайъати қарори кўрик-танловга якун ясади. Наманган туманидаги «Element paint» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акмалжон Аҳмаджонов «Энг яхши тадбиркор»,  Наманган туманидаги «Мусаффо иқлим транс сервис» фермер хўжалиги бошлиғи  Комилжон Юсупов «Энг яхши фермер», Наманган шаҳридан тўқувчи Обидхон Жамолов «Энг яхши ҳунарманд» номинациялари бўйича ғолиб деб топилиб, уларга биринчи даражали диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари иккинчи ва учинчи ўринлар соҳиблари, ўндан ортиқ йўналишлар бўйича энг яхши деб топилган тадбиркор, фермер ва ҳунармандларга лауреатлик дипломлари,  ҳомийларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
 Мўминжон СУЛАЙМОНОВ,
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Биз Twitterда