Наманганлик спортчилар қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубогида 17 та медални қўлга киритишди

 
26-29 сентябрь кунлари Андижон шаҳрида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан ташкил этилган қўл жанги бўйича қизлар, ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасида Наманган вилояти вакиллари 7 та олтин, 2 та кумуш ва 8 бронза медалларини қўлга киритишди.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Республика қўл жанги федерациясининг 2019 йилги оммавий спорт мусобақалари тақвим режаси асосида ўтказилган Ўзбекистон кубоги беллашувларида 14-15 ёшлилар ўртасида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 бронза, 16-17 ёшлилар ўртасида 5 та олтин, 4 бронза ҳамда 18 ёшдан катталар ўртасида 2 та бронза медалини қўлга киритган наманганлик спортчилар, умумжамоа ҳисобида мезбонлар Андижон вилояти жамоасидан кейинги фахрли иккинчи ўринни эгалладилар.
 
 

Биз Twitterда