Наманганлик ҳайдовчилар учун муаммо бўлмайди

Article

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши ва қалин қор ёғиши “Наманган кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш” корхонаси ишчи-ходимларига катта масъулият юклади. Боиси, йўлларни қордан тозалаш айнан мазкур корхонанинг ҳам зиммасидадир. Айни кунларда корхона тасарруфидаги серқатнов автомобиль йўллари зарур техникалар ёрдамида қордан тозалаб турилибди, деб ёзади Намньюс.

"Автомобиль йўлларини қиш даврида қор қатламлари, уюмлари ва кўчкиларидан химоя қилиш, қордан тозалаш, қишки сирпанчиқ пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш қиш фаслида амалга оширадиган асосий вазифаларимиздан биридир, дейди корхона раҳбари Фаҳриддин Мамажонов. Айни кунларда ҳудудидаги йўлларнинг қатнов қисмини қордан тозалаш ва сирпанчиққа қарши қум-туз аралашмасини сепиш юмушларига жиддий аҳамият бериляпти. Бунинг учун 5 та техника ҳамда 50 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар сафарбар этилган".

Умуман олганда, бугунги кунда корхонада кун-у, тун навбатчилик ташкил этилган. Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, сирпанчиққа қарши сепиш учун қум-туз материаллари заҳираси яратилган.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, корхона ишчи-ходимлари юксак масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришмоқда.

Биз Twitterда