Наманганда Ўзбекистон стоматологлари тўпланишди

Article
Наманганда “Стоматологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Стоматологлар ассоциацияси, Тошкент давлат стоматология институти ва Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг нуфузли тиббиёт муассасалари, тиббиёт олий ўқув юртлари шифокор-олимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан стоматологлар иштирок этди. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусан, вилоятлар, айниқса, чекка туман ва қишлоқлар аҳолисига юқори сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини яратиш, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 
Анжуманда стоматология хизматини янада такомиллаштириш, тиш касалликларини барвақт аниқлаш ва самарали даволаш борасидаги изланишлар натижалари, тўпланган тажрибалар атрофлича муҳокама этилди.
Иштирокчилар тиббиёт фанининг стоматология йўналишидаги ютуқлари билан атрофлича таништирилди, янги ғоя ва изланишлардан бохабар қилинди. Тадбир якунида сертификатлар топширилди. 

Биз Twitterда