Наманган давлат университетида қабул жараёнлари авжида

 
Бу йил Наманган давлат университетида 2018-2019 ўқув йилига нисбатан кундузги таълим йўналишлари талабалари сони 330 нафар (17%)га, сиртқи таълим йўналишлар 440 нафар (145%)га, кечки таълим йўналишлари 100 нафар (66%)га, магистратура 23 нафар 23%, университет бўйича 36%га ошган. Шунингдек, бакалавриатда 21 та янги йўналиш ва 5 та магистратура мутахассислиги бўйича қабул амалга оширилмоқда.
2019/2020 ўқув йили қабулини юқори савияда ташкил этиш юзасидан университетда ректор раислигида қабул комиссияси таркиби тажрибали, масъулиятли раҳбарлар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлардан шакллантирилди.
 Олдинги кунларга қараганда абитурентларни кундан-кунга ортиб боришини инобатга олиб қўшимча ташкилий гуруҳлар иш олиб бориши йўлга қўйилди. Буни натижасида тартибсизликларни олди олиниб, оператор ходимларнинг устида катта навбатлар бартараф этилди.
Бевосита ҳужжат топшириш жараёни билан ҳеч қандай муаммо ёки камчиликлар учрамаяпти. Фақатгина, янги тартибга кўра, мактаб ёки коллежни ўтган йилларда тугатган абитуриентлар ҳужжат топшириш жараёнида 101 365 сўм миқдоридаги тўловни амалга ошириши шарт. Қайд қилиш жоизки, НамДУ қабул комиссияси биносида фақат “Ипотека” банкининг битта кассаси ишлаб турибди. Бунинг натижасида абитурентлар ўртасида катта навбатларни келтириб чиқармоқда. Университетга ташриф буюраётган абитурентлар инобатга оладиган бўлсак, бу етарли эмас.
Юзага келиши мумкин бўлган турли саволлар бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар тажрибали ўқитувчилар томонидан маълумотлар бериб борилмоқда. 8 июль ҳолатига кўра Қабул комиссиясининг Call марказига фуқаролардан тушган қўнғироқлар сони 142 тани ташкил этиб, улардан магистратура йўналиши бўйича – 23 та, бакалавриат йўналиши бўйича – 62 та, квоталар бўйича – 21 та ва сиртқи таълим шакли бўйича – 36 тани ташкил этди.
Университет қабул комиссияси ҳудудида ҳужжатларини расмийлаштириш ва қабул қилиш даврида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ҳордиқ чиқаришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Алоҳида дам олиш жойлари, салқин ичимликлар савдоси ва овқатланиш шахобчалари ташкил этилди.
Университет қабул комиссияси фаолият кўрсатадиган ҳудудда вилоят ички ишлар бошқармаси ва мазкур ҳудуд профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда фаолият олиб борилмоқда.
Университет қабул комиссияси аъзолари иш фаолиятини соат 8.00 дан 20.00 га қадар давом эттирмоқдалар. Қабул комиссияси аъзоларининг фаолияти университет раҳбарияти томонидан назорат қилинмоқда.
Муҳриддин Содиржонов,
НамДУ матбуот котиби

Биз Twitterда