Наманганда маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар тузишга бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларни ташкил этиш белгилаб қўйилганди.
Фармон ижроси доирасида Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашнинг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Мамат Ходжаев, туман ҳокими Мухаммадзокир Маматхонов ва тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда ҳудудий кенгаш тузилиб, аъзоларини тасдиқланди. Унинг намунавий низоми муҳокама этилди, кенгашнинг раиси, биринчи ўринбосари ҳамда раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, котиби  тасдиқланди.
Темурмалик Воҳидов

Биз Twitterда