Намангандаги халқаро теннис турнирида турк теннисчи Жем Илкел ғолиб бўлди

 
Наманган шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи “Фьючерс” турнирида эркаклар баҳсида туркиялик теннисчи Жем Илкел бош совринни қўлга киритди. 
Турнирнинг биринчи ракеткаси ҳисобланган Жэм Илкел ҳал қилувчи, 1 соату 27 дақиқа давом этган баҳсда россиялик Роман Сафиулиндан 2-0 (6:1, 7:6) ҳисобида устун келди.
Ўзбекистонлик Ҳумоюн Султонов ярим финал учрашувида айнан россиялик Роман Сафиулинга қарши кортга чиқди ва рус теннисчига 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биз Twitterда