Наманганда агросаноат кластери ташкил этилди

Article

Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Huquqiy axborot" канали хабар берди.

Қарор билан Мингбулоқ ва Поп туманларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтларининг маблағларини, хорижий банкларнинг ва тижорат банкларининг кредит линияларини жалб қилиш ҳисобига агросаноат кластерлари ташкил этилди.

Шунга кўра, таркибида 19 та агросаноат корхонаси мавжуд бўлган “Art Soft Holding” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди. 

Хусусан, МЧЖ таркибига кирадиган “Art soft tex cluster” фермер хўжалигига Мингбулоқ туманида умумий 30,9 минг гектар (шундан 27,1 минг гектар экин майдони) ҳамда Поп туманида умумий 31,5 минг гектар майдон (шундан 24,7 минг гектар экин майдони) 50 йилгача, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилди.

Қарорга кўра, тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш Агросаноат кластерининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Қарор билан “Art Soft Holding” МЧЖ ва унинг таркибига кирадиган агросаноат корхоналари томонидан 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари тасдиқланди.

Биз Twitterда