Наманганда янги ташкил этилган Машраб хиёбонига унинг ҳайкали ўрнатилди

 
Наманган вилоят ҳокимлиги ва Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театри ўртасида жойлашган хиёбонга вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан Бобораҳим Машраб номи берилди. Айни пайтда ушбу хиёбонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Унинг марказига оташнафас шоирнинг ўзи номи билан аталган истироҳат боғига ўрнатилган ҳайкали кўчириб келиб ўрнатилди.
Ҳайкални ўрнатиш ва уни пардозлаш ишларига Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Илҳом Жабборов бошчилик қилмоқда. Бу улкан ҳайкал айнан ушбу моҳир ҳайкалтарош томонидан яратилган бўлиб, у мисдан ишланган.
Шуни таъкидлаш ўринлики, Илҳом Жабборов Тошкентдаги Фурқат (бронза, гранит, 1982; меъмори С. Сутягин), Ургутдаги Навоий (мис, 1985), Намангандаги Машраб (мис, 1988), Тошкент (1992), Самарканд (1997) ва Шаҳрисабз (1997)даги Амир Темур ҳайкаллари (бронза; меъмори Ф. Ашрафий), Фарғонадаги Ал Фарғоний (бронза, 1998), Тошкентдаги "Она" (бронза, 1999), Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди (2000) ҳайкаллари муаллифидир.
©vodiymedia

Биз Twitterда