Наманганда «Трофи кубоги» старт олди

Article

Наманганда Гандбол бўйича  Халқаро «Трофи кубоги» мусобақасининг Марказий Осиё саралаш босқичи старт олди.

Мазкур беллашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир қаторда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон мамлакатларидан ташриф буюрган  кучли жамоалар кейинги босқич йўлланмаси учун курашишади. «Трофи кубоги» Марказий Осиё босқичининг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Аҳмаджон Маматов сўзга чиқиб, ҳар бир жамоага омад тилади.

- Мамлакатимизда гандбол спорт турини янада оммалаштириш бўйича бир қанча амалий ишлар бажарилмоқда. Қувонарлиси шундаки, ўзбекистонлик ёш гандболчилар жорий йилнинг июн ойида Россия Федератсиясида 20 ёшгача ҳамда Словакия давлатида эса 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги  Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди.

Энг асосийси, гандбол бўйича Италиянинг Терма ва Флоренсия шаҳарларида ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақасида 129 та давлат орасида  Ўзбекистон Миллий терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритишди,-дейди Аҳмаджон Маматов

Беллашувларни Славениялик ҳакамлар бошқариб боришмоқда.

 


Биз Twitterда