Наманганда Гуанжудаги Кантон ярмаркаси ташкилотчилари билан телекўприк ўтказилди

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
 
2017 йил 28 февраль куни Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамда Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси ҳакмкорликда Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган China Foreign Trade Centre (Хитой ташқи савдо маркази) ташкилоти кўмагида, Наманган вилояти тадбиркорлари, мамлакатимизнинг илғор технологиялари таъминотчилари гуруҳи ва Хитойнинг Гуанжу шаҳридаги Кантон ярмаркаси ташкилотчилари ўртасида, жорий йилнинг апрель ойида ўтказилиши режалаштирилаётган “Canton Fair-121” кўргазмасига бағишлаб телекўприк (видеомулоқот) ўтказилди.
 
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
 
Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад – Наманган вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг Хитойда бўлиб ўтадиган энг катта кўргазма-ярмаркада иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, уларга жаҳон стандартлари талабларига мос экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришлари учун замонавий мини-технологиялар ва ишлаб чиқариш ускуналарини топиш ва олиб келиб ишга туширишларига кўмаклашишдан иборат бўлди.
©vodiymedia

Биз Twitterда