Наманган вилояти ҳокими бир кунда 150 дан ошиқ фуқарони қабул қилди!

Article
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да давлат ҳокимияти органлари фаолиятида фуқаролар билан мулоқот, уларнинг дардини тинглаш, муаммоларини тезлик билан ижобий ҳал этиш устуворлик касб этди.
Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Хайрулло Бозоров 7 февраль куни ўтказган қабул чоғида 108 та турли масалалар билан вилоят ҳокимлигига мурожаат қилган фуқароларни қабул қилди. Баъзи масалалар бўйича қабулга 2-3 алоқадор кишининг бир вақтда кирганини эътиборга олганда эрталаб соат 8:30дан  то кечга қадар ҳоким 150 дан ошиқ киши билан суҳбатлашди, уларнинг шикоят, таклиф ва аризаларини бевосита кўриб чиқди. Ҳар бир алоҳида масалани ижобий ва тезкор ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддилар ва соҳалар раҳбарларига шахсан кўрсатма берилди, кўплаб масалалар мурожаат қилувчининг ҳузурида ўз ечимини топди.  

Биз Twitterда